
Туркиянинг Ipakyolu стратегик тадқиқотлар маркази ва Broadcasting group томонидан ташкил этилган маросимда Туркия дунёсига қўшган ҳиссаси учун бир қанча сиёсатдон, вазир ва йирик тадбиркорлар тақдирланди.
“Йилнинг давлат арбоби” номинацияси бўйича мукофотга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев муносиб кўрилди. Мукофотни Президентимиз номидан юртимизнинг Истанбулдаги бош консули Шуҳрат Аминов қабул қилиб олди.
Шунингдек, турли номинациялар бўйича Қирғизистон, Гагаузия, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон давлатларининг консуллари ҳамда дипломатик корпус вакиллари мукофотларни қабул қилиб олди.
Бу ҳақда Туркиянинг ”Сондакика” нашри хабар берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар