date
views 4 916

Эрдоған Францияга: «Аввал ўзингга боқ...»

Эрдоған Францияга: «Аввал ўзингга боқ...»
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Францияда 24 апрелнинг aрманлар геноцидини хотирлаш куни сифатида ўтказилганини танқид қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар тарқатди.

Эрдоған Францияни Руанда ва Жазоирда қатлиом ва геноцид ўтказишда айблади.
"Арманлар масаласи ва террорга қарши кураш бўйича Туркияга инсон ҳуқуқлари ва демократия дарсини беришга уринаётганларнинг барининг ўтмиши қонли", – деди Туркия раҳбари. – Йигирма беш йил аввал Руандада 800 минг кишини кимлар қиргани маълум ва бунинг айбдори французлардир. Жазоирда юз минглаб кишини қирганлар ҳам французлар”.

Арманлар 1915 йилда Туркияда геноцид ўтказилганини иддао қилиб келади, бироқ Туркия буни рад этади. Шу сабабли Туркия ва Арманистон ўртасида дипломатлик муносабатлар мавжуд эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдоған Францияга: «Аввал ўзингга боқ...»