3 901
Mercedes ишлаб чиқарувчи компания: «Биз бу машиналар КХДРга қандай бориб қолганини билмаймиз»
Фото: Associated Press
Mercedes-Maybach элит автомобилларини ишлаб чиқарувчи Daimler компанияси ушбу русумдаги машиналар қандай қилиб Ким Чен Иннинг гаражига бориб қолганини билмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда "Дарё" хабар бермоқда.
«Ушбу транспорт воситалари қандай қилиб Шимолий Кореяга бориб қолгани ҳақида ҳеч бир тасаввурга эга эмасмиз», — дея маълум қилди компания расмий вакили.
Daimler вакилларининг қайд этишича, компания Европа Иттифоқи ва АҚШнинг КХДРга нисбатан санкциявий қонунчилигига тўла амал қилади ва сўнгги 15 йилдан бери КХДР маъмурияти билан ҳеч қандай иш олиб бораётгани йўқ.
Ким Чен Ин халқаро саммитлар вақтида Пхеньяндан олиб келинадиган лимузинлардан фойдаланади. Владивостокда бўлиб ўтган ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашувни ўз ичига олган шундай тадбирларнинг сўнггисида Ким иккита — Mercedes Maybach S600 Pullman Guard ва Mercedes Maybach S62 автомобилларидан фойдаланди.
Халқаро санкциялар, хусусан, БМТ санкциялари Шимолий Кореяга ҳашам маҳсулотларини етказиб беришни тақиқлайди — лимузинлар ҳам шундай маҳсулотлар категориясига киради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди