23:19 / 03.05.2019
4 676

Истанбулда Туркиядаги энг катта масжид очилди (фото)

Истанбулда Туркиядаги энг катта масжид очилди (фото)
Истанбулда 3 май Туркиядаги энг катта жомеъ масжид – Büyük Çamlıca Camisi очилиши маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, турли давлатлардан диний арбоблар ва расмий шахслар иштирок этган.

Масжиднинг баландлиги 72 метр бўлиб, у Туркиянинг энг йирик шаҳри Истанбулда яшовчи миллатлар сонини ифодалайди.

Масжид гумбази ичида 16 та турк давлати шарафига Аллоҳнинг 16 исми битилган. Масжидда 11 минг квадрат метр майдонни эгалловчи музей ва 3,5 минг квадрат метр майдонда кутубхона жойлашган.


Янги масжид Истанбулнинг янги рамзларидан бирига айланиши кутилмоқда.

63 минг кишини ўз бағрига сиғдира олувчи масжиднинг қурилиши 2013 йилда бошланган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбулда Туркиядаги энг катта масжид очилди (фото)