Туркия Россияга аскарларини юборди

  • 24 май 2019, 08:23
  • 2 209
  • Дунё
  • Туркия Россияга аскарларини юборди
    Туркия С-400 зенит-ракета тизимларидан фойдаланишни ўрганиш учун Россияга ўз ҳарбийларини жўнатди, деб хабар қилди Туркия Миллий мудофаа вазири Хулуси Акар. Бу ҳақида Millyet нашри хабар қилмоқда.

    “Бизнинг аскарлар бугундан бошлаб бир неча ой давомида Россияда С-400 тизимидан фойдаланишни ўрганишади. Бу факт”, - деди Туркия Мудофаа вазири.

    Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин АҚШ Туркияга ультиматум эълон қилган эди. CNBC ёзишига кўра Туркия 2 ҳафта ичида С-400 дан воз кечиб “Patriot” тизимини харид қилиши керак. Акс ҳолда уни “жиддий оқибатлар” кутмоқда.

    Россия ва Туркия орасида умумий қиймати 2,5 миллиард доллар бўлган 4 комплект С-400 тизимини етказиб бериш ҳақида шартнома 2017 йилнинг июль ойида имзоланган эди. Шартномага кўра зенит-ракета тизимининг биринчи партияси Туркияга 2019 йилнинг июль ойида етказиб берилиши керак.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Туркия Россияга аскарларини юборди