08:20 / 26.05.2019
2 742

Россияда ўзбекистонликлар кетаётган «Спарк» ЙТҲга учради

Россияда ўзбекистонликлар кетаётган «Спарк» ЙТҲга учради
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йилнинг 25 май куни Мордовия Республикаси (Россия) ҳудудидан ўтадиган М5 «Урал» трассасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси кетаётган Ўзбекистон давлат рақами 50 Н982 НА бўлган «Chevrolet Spark» автомобили йўлнинг қарама-қарши йўналиш қисмига ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган юк машинасига урилиб кетди.

Натижада ҳайдовчи Дадахонов Носиржон Тошмуродович, 12.11.1961 йилда туғилган, ва йўловчи Жамолиддинов Дилшодбек Турсунбек ўғли, 05.05.1991 йилда туғилган, олинган жароҳатдан воқеа жойида вафот этди. Фуқаролар Қодиров Абдуғаффор Абдужабборович, 13.01.1969 йилда туғилган, ва Холиқов Абдиқодир Абдумаликович, 02.07.1969 йилда туғилган, Зубова Поляна туман шифохонасига жароҳат билан ётқизилган. Уларнинг ҳолати, тиббиёт ходимлари берган маълумотга кўра, оғир барқарор.

Бош консулхона томонидан маҳаллий ҳукумат органлари билан алоқа ўрнатилган ва вазият назоратга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда ўзбекистонликлар кетаётган «Спарк» ЙТҲга учради