16:09 / 26.05.2019
4 364

Ўзбекистонликлар Илон Маскнинг 60 та сунъий йўлдошининг учиб ўтишини кузатди (видео)

Ўзбекистонликлар Илон Маскнинг 60 та сунъий йўлдошининг учиб ўтишини кузатди (видео)
24 май куни оқшомда Европа аҳолиси осмонда тизилишиб ҳаракатланаётган “юлдузчалар”ни кўришга муваффақ бўлди. Кўплаб блогерлар ва ОАВ номаълум учар объектлар ҳақида хабар бера бошлашган, аслида эса бу объектлар америкалик тадбиркор Илон Маскнинг SpaceX компанияси томонидан глобал интернет тизими учун орбитага олиб чиқилган 60 та Starlink сунъий йўлдоши бўлган.

Нидерландиялик ҳаваскор астроном Марко Лангбрук сунъий йўлдошлар учиб ўтадиган жой ва вақтни аввалдан ҳисоблаб чиқиб, уларни камерага муҳрлашга муваффақ бўлган. “Мана менинг видеоим, ҳайратдан донг қотишга тайёр туринг”, деб изоҳ берган видеога Лангбрук.

Бироқ Лангбрук осмонда 56 та сунъий йўлдош борлигини санаб чиққан, ваҳоланки Falcon 9 ракетаси орбитага 60 та сунъий йўлдош олиб чиққан. Бу сунъий йўлдошлар орбитага олиб чиқилмоқчи бўлаётган 12 мингта сунъий йўлдошдан биринчилари ҳисобланади. Астроном мунтазам равишда ўн минглаб сунъий йўлдошлар учиб юрадиган осмон тасвиридан хавотир билдирган.

Таъкидланишича, 25 майдан 26 майгача ўтарча кечаси ушбу ҳолат Олмаота осмонида ҳам кузатилган. Шунингдек, Японияда ҳам бу ҳақда маълум қилинган.

Лойиҳага кўра, АҚШ компанияси бутун сайёра бўйлаб интернет тарқатиш учун ҳар бири 227 кг келувчи 11943 та сунъий йўлдошдан иборат гуруҳни ташкил қилади. Улардан бир қисми 340 км, қолган қисми эса 550 км, учинчиси эса 1150 км баландликдаги орбиталарда жойлаштирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонликлар Илон Маскнинг 60 та сунъий йўлдошининг учиб ўтишини кузатди (видео)