13:53 / 11.06.2019
3 018

Одессадаги руҳий касалликлар шифохонаси ёниб кетди (видео)

Одессадаги руҳий касалликлар шифохонаси ёниб кетди (видео)
Фото: «Korrespondent.net»
Одессада жойлашган руҳий касалликлар шифоханасида содир бўлган ёнғинда тўрт киши ҳалок бўлди ва яна уч киши шифохонага ётқизилди, деб хабар беради «Дарё» нашри.

«Оддессадаги Воробьева кўчасида жойлашган руҳий касалликлар шифохонасида ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига кўплаб ўт ўчирувчи машиналар жалб этилган. Ҳозирда ҳалок бўлганлар сони аниқ тўртта. Жасадлар олов ичидан олиниб, шифокорлар томонидан кўздан кечирилди», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, уч нафар бемор ва бир нафар ҳамшира ҳалок бўлган.

Бундан ташқари яна уч киши оғир аҳволда шифохонага етказилган. Ёнғин маҳаллий вақт билан кечаси 23:26 да ўчирилган. Ўт ўчирувчилар ёниб кетган корпусдан 15 кишини эвакуация қилишга муваффақ бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Одессадаги руҳий касалликлар шифохонаси ёниб кетди (видео)