11:40 / 27.06.2019
2 601

Хитой ва АҚШ савдо урушига барҳам берилганини эълон қилмоқчи

Хитой ва АҚШ савдо урушига барҳам берилганини эълон қилмоқчи
Хитой ва АҚШ G20 саммитида савдо урушига барҳам берилганини эълон қилишга келишиб олди. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси хабар бермоқда.

"АҚШ ва Хитой баҳсни ечиш мақсадида савдо урушида сулҳ тузишга келишиб олди", - дея манбалардан иқтибос келтиради нашр.

АҚШ ва Хитой ўтган йили бир-бирларига нисбатан йилига юзлаб миллиард долларлик импорт маҳсулотларга божлар жорий этганди.

АҚШ молия вазири Стивен Мнучин CNBC телеканалига берган интервьюсида Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо келишуви 90%га тайёр бўлганини ва уни имзолаш имконияти сақланиб қолганини хабар қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой ва АҚШ савдо урушига барҳам берилганини эълон қилмоқчи