08:20 / 07.07.2019
3 190

Туркияда машина ичидан қиймати 72 млн долларга тенг бўлган 18 грамм радиоактив модда топилди

Туркияда машина ичидан қиймати 72 млн долларга тенг бўлган 18 грамм радиоактив модда топилди
Туркиянинг Болу вилоятида полиция ходимлари машина ичидан ядро қуроли учун жанговар каллаклар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган калифорний радиоактив моддасини топди. Бу ҳақда вилоят маъмурияти хабар берди.

Хабарда айтилишича, контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари Отатурк парки ҳудудида машинани тўхтатишган ва унинг ичида 18,01 грамм калифорний моддаси борлигини аниқлашган.

"Қиймати 72 млн доллар деб баҳоланаётган ушбу модда ўрганиш учун Туркия ядро энергияси кенгашига жўнатилди", — деб маълум қилди маъмурият.

Қайд этилишича, мазкур иш бўйича беш киши қўлга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда машина ичидан қиймати 72 млн долларга тенг бўлган 18 грамм радиоактив модда топилди