date

Аргентинада 17 ёшли дарвозабон пенальтини қайтариб вафот этди

Аргентинада 17 ёшли дарвозабон пенальтини қайтариб вафот этди
Фото: Футболчининг шахсий архивидан
Аргентинада Шимолий минтақавий футбол лигаси ўйинларидан бири фожиали тарзда якунланди, дея хабар берди Дарё нашри.

Манбага кўра, Рамон Исмоил Коронел исмли 17 ёшли дарвозабон дарвозасига белгиланган пенальтини кўкраги билан қайтаради. Шундан сўнг у ғалабани нишонлаш учун жамоадошлари билан югуради. Кутилмаганда Рамон ерга қулайди.

Ўйинда тиббий ходимлар йўқлиги сабабли футболчини мухлислардан бирининг автомашинасида ҳушсиз ҳолатда касалхонага юборилади. Бироқ Коронел шифохонага етиб бормай вафот этади.

Маълум бўлишича, ёш футболчининг ўлимига кўкрак қафас тизимидаги муаммолар сабаб бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Аргентинада 17 ёшли дарвозабон пенальтини қайтариб вафот этди