07:34 / 30.07.2019
2 335

Порошенко давлат томонидан ажратилган қўриқчилардан воз кечди

Порошенко давлат томонидан ажратилган қўриқчилардан воз кечди
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко давлат томонидан ажратилган қўриқчилардан воз кечди ва оиласи билан Туркияга жўнаб кетди, деб хабар берди "Украинская правда" нашрига асосланиб Kun.uz нашри.

Нашрнинг хабарига кўра, Порошенко давлат қўриқчиларидан воз кечиши тўғрисида ариза ёзган. Аммо қанча вақтга воз кечиши айтилмаган. Украина қонунчилигига мувофиқ, собиқ президентларга бир умрга давлат томонидан қўриқчилар ажратилади.

Хабарда айтилишича, Порошенко аввалроқ дам олиш учун хорижга кетмоқчи эканлигини маълум қилган.

2019 йил баҳорида Украинада президент сайловлари бўлиб ўтди. 20 май куни сайловда ғалаба қозонган Владимир Зеленскийнинг инаугурация маросими ўтказилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Порошенко давлат томонидан ажратилган қўриқчилардан воз кечди