date
views 2 840

Эрдўған Сурия шарқида янги аксилтеррорчилик операцияси ўтказилишини эълон қилди

Эрдўған Сурия шарқида янги аксилтеррорчилик операцияси ўтказилишини эълон қилди
Туркия қуролли кучлари Сурия томонидан чегарабўйи аҳоли пунктларининг ўққа тутилишига жавобан Сурияда янги аксилтеррорчилик операциясини бошлайди. Anadolu Ajans нашрининг хабар беришича, бу ҳақда 4 августда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Бурсада эълон қилган.

“Бизнинг янги мақсад – Фрот дарёсининг шарқий қисмидир. Биз Сурияда янги операцияга тайёрлигимиз ҳақида Россия ва АҚШни хабардор қилдик”, деб айтган Туркия етакчиси.

Бироқ Эрдўған операциянинг бошланиши муддатлари ҳақида маълум қилмаган.
Фрот дарёсининг шарқий қисми айни вақтда АҚШ томонидан қўллаб-қувватланувчи курд мудофаа отрядлари томонидан назорат қилинади.

26 июлда Эрдўған Anadolu Ajans’га Анқара Фротдан шарқда террорчиликка чек қўймоқчилигини маълум қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған Сурия шарқида янги аксилтеррорчилик операцияси ўтказилишини эълон қилди