13:51 / 08.08.2019
3 576

Туркия Қримнинг Россияга қўшилишини тан олишдан бош тортди

Туркия Қримнинг Россияга қўшилишини тан олишдан бош тортди
Фото: Reuters
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қримнинг Россия таркибига қўшилганини тан олмаслигини маълум қилди, деб хабар беради «Дарё» нашри.
Таъкидланишича, бу каби баёнотни Туркия раҳбари Украина президенти Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган матбуот анжумани вақтида билдирган.

Унинг сўзларига кўра, турк давлати доимо Украина мустақиллигини қўллаб-қувватлайди.
«Туркия Қримнинг аннексиясини тан олмади ва олмайди ҳам», — дея таъкидлайди Эрдўғон.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Туркия томони қрим татарларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия Қримнинг Россияга қўшилишини тан олишдан бош тортди