date

Туркияда қурол-яроғ омбори портлади (видео)

Туркияда қурол-яроғ омбори портлади (видео)
Туркия-Сурия чегарасидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган қурол-яроғ омборида портлаш рўй берди. Бу ҳақда
Даракчи нашри хабар берди.

Воқеа тонгги соат учлар атрофида Хатай провинцияси Райханли шаҳрида рўй берди. Воқеа оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Портлаш рўй берган ҳудудга зудлик билан қутқарувчилар етиб боришган. Омборхонага яқин ҳудудда жойлашган уйлар аҳолиси эвакуация қилинган.

Шаҳарга олиб борувчи йўллар тўсиб қўйилган. Айни дамда портлаш нима сабабдан рўй бергани номаълумлигича қолмоқда. Ҳодиса рўй берган ҳудудда полиция ишламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Туркияда қурол-яроғ омбори портлади (видео)