Фото: Global Look Press
Туркия Ҳарбий ҳаво кучлари офицери Туркиядан Грецияга қочиб чиқиб, сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда Грециянинг New Post портали маълум қилди.
«ТАСС»нинг ёзишича, у Грециянинг Калимнос оролидаги полиция идорасида ушлаб турилган. Дастлабки маълумотларга кўра, офицер бу оролга «Эрдўғон ҳукуматидан яшириниш» учун келган. Греция мутасаддиларидан буни тасдиқловчи ҳеч қандай расмий маълумот келиб тушмаган.
Қайд этилишича, 2016 йилнинг июлида Грецияга 8 нафар грек ҳарбийи вертолётда қочиб келган. Туркия томоннинг таъкидлашича, улар ўша йилнинг 15 июлида муваффақиятсиз якунланган давлат тўнтаришида иштирок этган.
Туркия уларни жиноят кодексининг 6-моддаси, шу жумладан, мамлакат президентига суиқасд қилиш, ҳукумат, парламент, конституциявий тузумни ағдаришга уринишда айблаган. Анқара уларни экстрадиция қилиш учун 3 марта сўров юборган, лекин Греция буларнинг барчасини рад этган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди