2 711
Жанубий Каролина штати губернатори «Дориан» тўфони муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилди
Фото: Reuters
Жанубий Каролина штати губернатори Генри Макмастер «Дориан» тўфони муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилди, деб хабар берди «Daryo.uz» нашри.
Губернатор штат аҳолисини огоҳ бўлишга ва табиий офат келтириши мумкин бўлган оқибатларга тайёр туришга чақирди.
«Тўфон кучини ҳисобга олган ҳолда биз ҳар қандай вазиятга тайёр туришимиз керак. Жанубий Каролина жамоаси талаб қилинган тақдирда тайёр туриш учун кечаю кундуз ишламоқда», — дейди губернатор.
Американинг Флорида штати қирғоқларига яқинлашаётган «Дориан» тўфони бир кун олдин тўртинчи даражагача кучайди.
«Дориан» душанба куни кечқурун Флорида ярим ороли қирғоқларига етиб келиши кутилмоқда.
Агар метеорологлар прогнозлари тўғри чиқса, «Дориан» Флоридадаги 1992 йилдаги «Эндрю» тўфонидан кейинги энг кучли тўфон бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди