16:04 / 02.09.2019
3 300

Туркияда номаълум инсон камбағалларга пул қолдириб кетмоқда

Туркияда номаълум инсон камбағалларга пул қолдириб кетмоқда
Фото: dha.com.tr
Туркиянинг Истанбул шаҳридаги энг қашшоқ маҳаллалардан бири Ҳаскўйда номаълум саховатгўй инсон пайдо бўлди, деб хабар беради «Ислам и семья»га таяниб Kun.uz нашри.

Жуда эски уйларда яшовчи одамлар бир ойдан бери ўз эшиклари олдида пул солинган конвертларни топиб олишмоқда. Маҳалла аҳолиси ўзини махфий тутган ҳомийни «замонамиз Хизри» деб номлашган.

Камбағаллар конвертдаги пуллар қиймати ҳар сафар ўзгариб туришини, саховатли инсон оиланинг эҳтиёжига қараб 1000, 2000 ёки 3000 турк лирасини (200-500 АҚШ доллари) қолдириб кетаётганини айтишмоқда. Бу пуллар оиланинг бир неча ҳафталик ёки бир ойлик таомига етяпти.

«Бомдод намозидан кейин ташқарида қандайдир овозни эшитдим. Эшикни очганимда бир одамнинг шошиб кетаётганини ва қўшни кўчага кириб, ғойиб бўлганини кўрдим. Кейин конвертга кўзим тушди. Унинг ичида пул бор экан. Бу менинг ярим ойлик маошимга тенг пул эди», — деди маҳаллада яшовчи Пошо Али.

«Менга икки марта конверт ташлаб кетишди. Ўтган ҳафтада ва шу ҳафтада. Бир сафар тунда, бошқа сафар тонгда. Конвертларни отам топиб олди, унинг ичида биз учун жуда катта миқдорда маблағ бор эди. 40 йилдан бери шу ерда яшайман, аммо бунақасини кўрмаганман. Айтишларича, яна 15 ёки 20 оила шундай конвертларни топиб олган. Бундай саховатли инсондан Оллоҳ рози бўлсин», — деб қўшимча қилди шу маҳалла вакили Яшар Билгин.

Ҳаскўйликлар номаълум саховатгўйнинг ким эканини билишмаяпти, аммо унга миннатдорчилик билдириб, ҳақига дуо қилишмоқда.

«Маҳалламиздаги ночорларнинг барчаси конверт олишди. Оллоҳ бу инсонга ажру-савоб ато қилсин! Менимча бу инсон қачонлардир шу ерда яшаган, кейинчалик бойиб кетган, аммо қўшниларининг муҳтожлигини унутмай, уларга ёрдам қўлини чўзаётган бўлса керак. Чунки нотаниш инсонлар қайси оила ночор эканини, нималарга муҳтож эканини билмайди», — деди маҳалла оқсоқолларидан бири Ўғузхон Эрзурумлу.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда номаълум инсон камбағалларга пул қолдириб кетмоқда