
Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Тузла саноат ҳудудидаги полиэстер заводида портлаш юз берди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.

Портлаш 18 сентябрь кундузи юз берган. Унинг кетидан ёнғин бошланган. Ёнғинни ўчиришга 50 та ўт ўчириш бригадаси жалб қилинган, ҳудуд полиция томонидан қуршаб олинган.

Атмосферага хавфли кимёвий моддаларнинг тушиши эҳтимоли юқорилиги сабабли яқин атрофдаги аҳолидан деразаларни очмаслик ва ташқарига чиқмаслик сўралган.

Ёнғинни ўчириш вақтида икки нафар ўт ўчирувчи жароҳат олган. Портлаш сабаби ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.