08:50 / 29.09.2019
2 778

Россияда рўй берган ЙТҲда беш нафар ўзбекистонлик жабрланди (видео)

Россияда рўй берган ЙТҲда беш нафар ўзбекистонлик жабрланди (видео)
Фото: «Penzavzglyad.ru»
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси маълумотларга кўра, 27 сентябрь куни М5-Урал автомобиль йўлида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, жабрланганлар турли хил жароҳатлар билан Нижний Ломов туманлараро касалхонасига ётқизилган. Касалхона вакилининг сўзларига кўра, тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин уларнинг аҳволи барқарорлашган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олган. Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Волгабўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижний новгород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Ульянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7-967-772-66-00.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда рўй берган ЙТҲда беш нафар ўзбекистонлик жабрланди (видео)