
Фото: AFP 2019 / Yasser Al-Zayyat
Россия Молия вазирлиги ва Туркия Ғазначилик ва молия вазирлиги миллий валюталардаги ҳисоб-китоб ва тўловлар бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда Россия Молия вазирлиги хабар берди.
"Россия ҳукумати ва Туркия ҳукумати ўртасида банклараро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга, шунингдек, РФ ва Туркия тадбиркорлик субъектлари ўртасида узлуксиз тўловларни таъминлашга йўналтирилган ҳисоб-китоблар ва тўловлар тўғрисида битим имзоланди", дейилади хабарда.
Вазирликнинг қайд этишича, ҳужжатни тайёрлашдан асосий мақсад икки мамлакат ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда миллий валюталардан фойдаланишни (рубль ва лира) ошириш ва босқичма-босқич ўтиш, молия бозорининг тегишли инфратузилмасини яратиш ва компаниялар учун миллий валюталарнинг жозибадорлигини оширишдир. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.