18:30 / 09.10.2019
4 835

Уруш яқин: Туркия Сурия чегарасига юздан ортиқ ҳарбий техникани олиб келди (видео)

Уруш яқин: Туркия Сурия чегарасига юздан ортиқ ҳарбий техникани олиб келди (видео)
Анқара Сурия чегарасига зирҳли техникани олиб келди. RT канали бу ҳақда видео тайёрлади деб ёзади Sof.uz нашри.

Видеоликда Шoнлиурфа провинциясидаги Ақчақала шаҳрига кириш қисмида М60 танк ва М113 аскарларни олиб юришга мўлжалланган зирҳли машиналардан иборат бўлган ҳарбий колонна ҳаракати акс этган. Бу шаҳар Сурия чегарасидан бир неча юз метр масофада жойлашган.

Anadolu нашри ёзишича, ҳарбий колонна тахминан 130 техникадан иборат.
Туркия президенти Режеп Эрдўғон октябр бошида Сурия шимолидан Фуротдан жануб томонида ҳарбий операция ҳақида қарори яқин кунларда қабул қилинишини маълум қилганди.

Туркия ҳарбийларнинг мақсади - Суриянинг чегара ҳудудида суриялик курдлардан тозалаш ва у ерда Туркиядаги суриялик қочқинларни жойлаштириш учун хавфсиз зонани ташкил қилиш.

Вашингтон ўз навбатидан, АҚШ қуролли кучлари Туркия ҳарбий амалиётида қатнашмаслигини маълум қилиб, қўшинлар олиб чиқилиши эълон қилди.
7 октябр кечаси Туркия авиацияси Ҳасек вилоятидаги Сурия араб-курд кучлари (SDF) базасига зарба берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уруш яқин: Туркия Сурия чегарасига юздан ортиқ ҳарбий техникани олиб келди (видео)