
Тадқиқотчилар Виктор лақабли бургут бўйнига маҳкамланган GoPro камераси орқали Альп тоғларидаги музликларнинг эриши тасвирланган лавҳаларга эга бўлди. Видеолавҳа Eagle's Wings Foundation хайрия ташкилотининг YouTube-каналига жойлаштирилди.
Бургут тоғлар узра парвоз қилиб иқлим ўзгариши оқибатларини камерага муҳрлади: илгари қор билан қопланган чўққилар кўриниб қолган. Виктор шунингдек, эриётган музликларни ҳам суратга олган.
Аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти глобал исиш оқибатида бутунжаҳон фалокати яқинлашаётганлиги тўғрисида огоҳлантирганди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар