21:08 / 19.10.2019
2 984

Эрдўған курдларга ультиматум қўйди

Эрдўған курдларга ультиматум қўйди
Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған агарда Анқара ва Вашингтон ўртасида эришилган келишув бажарилмайдиган бўлса, турк армияси Сурия шимоли-шарқидаги операциясини давом эттиришини маълум қилди, деб хабар берди NTV телеканали.

Унинг эслатишича, келишувга кўра, террорчилар 120 соат ичида хавфсизлик ҳудудини тарк этиши шарт.
«Бугун иккинчи кун. Сешанба кечқурун муддат ниҳоясига етади», — деди Туркия етакчиси.

«Агарда келишув бажарилмайдиган бўлса, 120 соат якунига етганидан сўнг операцияни ва террорчиларнинг бошини узишни давом эттирамиз», — деди Эрдўған.

Сал аввал Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар шунга ўхшаш баёнот берганди.
«Биз операцияни беш кунга тўхтатдик. Террорчилар бу вақт ичида хавфсизлик ҳудудидан кетиши керак. Агар бу юз бермаса, операцияни давом эттирамиз», — деди Акар.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған курдларга ультиматум қўйди