16:05 / 08.11.2019
3 812

Тожикистон ИИВ: чегара заставасига ҳужум қилганларнинг аксарияти тожикистонликлар, улар орасида аёллар ҳам бўлган

Тожикистон ИИВ: чегара заставасига ҳужум қилганларнинг аксарияти тожикистонликлар, улар орасида аёллар ҳам бўлган
Фото: Нозим Каландаров/ТАСС
Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг аниқлашича, 6 ноябрь куни чегарачиларга ҳужум қилганларнинг аксарияти мамлакат шимолидан келган Тожикистон фуқаролари бўлган.

Бу ҳақда Asia-Plus’га Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Умаржон Имомали маълум қилди. У ҳужум қилганлар мамлакат шимолининг айнан қайси вилоятидан эканлигига аниқлик киритмаган.

Унинг сўзларига кўра, улар орасида аёллар ҳам бўлган.
«Тожикистон Бош прокуратураси томонидан чегара заставасига ҳужум қилиш ҳолати юзасидан жиноий иш қўзғатилган», - деди у. Аммо, Умаржон Имомали жиноий иш қайси моддаларга асосан очилганини айтмаган.

Asia-Plus’нинг Бош прокуратурадаги манбаси маълум қилишича, бугунги кунда ушбу иш «терроризм, қотиллик, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш» моддалари бўйича қўзғатилган.

«Тергов жараёнида Тожикистон Жиноят кодексининг бошқа моддалари бўйича ҳам иш қўзғатилиши мумкин», - деди манба.

Аввалроқ, Кобулдагилар Тожикистонга ИШИД жангарилари Афғонистондан кириб келганини инкор этишганди.

Ўз навбатида, Тожикистон давлат хавфсизлик органлари фахрийси Давлатхўжа Назиров ИШИДнинг чегара заставасига ҳужуми ҳақидаги версия ишончсиз эканини билдирди.

2019 йил 6 ноябрга ўтар тунда қуролланган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилди. Ҳужум «Султонобод» чегара отряди ҳарбий қисмининг Ишкободдаги 4-сонли чегара заставасига амалга оширилган.

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилишича, Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилган шахслар ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари бўлган. Улар Тожикистонга Афғонистон томондан ўтиб келишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистон ИИВ: чегара заставасига ҳужум қилганларнинг аксарияти тожикистонликлар, улар орасида аёллар ҳам бўлган