07:00 / 09.11.2019
5 243

Туркияда фоҳишалик қилган ўзбекистонлик аёллар қўлга олиниб, мамлакатдан депортация қилинди

Туркияда фоҳишалик қилган ўзбекистонлик аёллар қўлга олиниб, мамлакатдан депортация қилинди
Туркиянинг Артвин вилояти, Ҳопа туманида Россия, Украина, Ўзбекистон ва Грузия фуқароси бўлган аёллар фоҳишалик қилгани аниқланди. Бу ҳақда Туркиянинг Hürriyet нашри хабар берди. Воқеа 14 октябрь куни рўй берган.

Ўтказилган тезкор тергов амалиётлари натижасида Артвин вилояти ходимлари фоҳишаликда айбланаётган 33 нафар ёш аёл ва ушбу жиноий бизнес ташкилотчиларини қўлга олган. Аёлларнинг 5 нафари ўзбекистонлик, 20 нафари Грузия, 4 нафари Қирғизистон, 3 нафари Россия ва 1 нафари Украина фуқароси бўлган.

Терговда йиғилган маълумотларга кўра, тиббий текширувдан ўтказилган 33 аёлдан 12 нафарида тери-таносил касалликлари борлиги аниқланган.
Хабарда айтилишича, аёллар суд жараёнидан сўнг ўз ватанларига депортация қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда фоҳишалик қилган ўзбекистонлик аёллар қўлга олиниб, мамлакатдан депортация қилинди