17:43 / 16.11.2019
3 635

АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базаларини Россия эгаллаяпти

АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базаларини Россия эгаллаяпти
Суриянинг Айн-ал-Араб шаҳри жанубида америкаликлар тарк этган икки ҳарбий базага россиялик ҳарбийлар жойлашди.
“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари Фрот дарёси шарқидаги “Сиррин” ва “Сабит” базаларига келиб ўрнашган. Америкаликлар бу икки базани Туркия “Тинчлик булоғи” операциясини бошлашдан олдин тарк этган.

Туркиянинг Сурия шимолидаги ҳарбий операцияси 9 октябрь куни бошланган эди. Ўшанда америкалик ҳарбийлар Суриядаги 22 та ҳарбий база ва пунктнинг 16 тасини тарк этди. «Тинчлик булоғи» операцияси тўхтатилганидан кейин эса уларнинг олтитасига АҚШ ҳарбийлари қайтиб келди.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Суриядаги ҳарбий операцияси Анқара ва Вашингтон ўртасида тарангликка сабаб бўлди. Америкалик сиёсатчилар Туркиядан операцияни зудлик билан тўхтатишни талаб қилди. Туркия эса ҳарбий ҳаракатлар террорчиларга қарши қаратилганини ва ўз миллий хавфсизлигини ҳимоя қилаётганини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базаларини Россия эгаллаяпти