date
views 3 033

Майамидаги кўргазмада рассом ҳамкасбининг 120 минг долларга баҳоланган асари — деворга ёпиштирилган бананни еб қўйди (видео)

Майамидаги кўргазмада рассом ҳамкасбининг 120 минг долларга баҳоланган асари — деворга ёпиштирилган бананни еб қўйди (видео)
Фото: Getty Images
Майамидаги кўргазмада рассом Дэвид Датуна деворга ёпиштириб қўйилган бананни еб қўйди. Бу ҳақда Дарё хабар бермоқда.
У скотчни кўчириб, бананни ярмини тишлаган ва қолганини ташриф буюрганларга намойиш қилди.

Деворга скотч билан ёпиштириб қўйилган банан италиялик рассом Мауриццио Каттеланнинг «Комедиант» асари бўлиб, Майамидаги кўргазмада илк бор намойиш этилганди. Кўргазма давомида унинг бананларини икки коллекциячи ҳар бирини 120 минг доллардан сотиб олди. Яна бир бананни музейга 150 минг долларга сотиш режалаштирилмоқда.

Харидор бу скотчланган банан эмас, санъат асари эканлиги ҳақидаги сертификат ва уни деворга қандай тўғри ёпиштириш юзасидан тавсияларга эга бўлади.

Датуна еб қўйган банани учун пул тўлайдими, йўқми ҳозирча маълум эмас. Кўргазма бўлаётган галерея рассомга қарши ҳеч қандай айблов илгари сурилмаганини билдирди. Мауриццио Каттеланнинг ўзи ҳам ҳамкасбининг қилиғига ҳозирча изоҳ бермади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Майамидаги кўргазмада рассом ҳамкасбининг 120 минг долларга баҳоланган асари — деворга ёпиштирилган бананни еб қўйди (видео)