23:23 / 09.12.2019
7 074

Эрдўған: “Бойлар закот берса, мусулмон юртларда камбағал қолмайди!”

Эрдўған: “Бойлар закот берса, мусулмон юртларда камбағал қолмайди!”
Агар мусулмонлар закот берганида эди, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларда қашшоқлик муаммоси қолмасди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Истанбулдаги конференциясида ана шундай фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, дунёдаги мусулмон мамлакатлар катта табиий бойликлар ва стратегик жойлашувга эга.

Аммо мусулмон давлатларнинг дунё иқтисодиётидаги умумий улуши 10 фоизга ҳам етмайди. Бундан ҳам ачинарлиси, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлардаги аҳолининг 21 фоизи – 350 миллион киши қашшоқликда кун кечирмоқда. Миллий даромад ва ривожланганлик борасида ҳам мамлакатларимиз орасида катта фарқ борлигини кўряпмиз.

Энг бой мусулмон давлат ва энг камбағал мусулмон мамлакат ўртасидаги фарқ 200 баравардан ортиқни ташкил этади. Демак, мусулмонлар ўзаро закот муассасасини ишга туширишмаяпти. Мусулмонлар ўзларининг орасида закот берадиган бўлса, мусулмон ўлкаларда қашшоқ қолмайди
”, – деди Эрдўған.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған: “Бойлар закот берса, мусулмон юртларда камбағал қолмайди!”