Фото: «РИА Новости»
Мисрнинг Гиза шаҳрида археологлар қадимги Миср худоси Птаҳ ибодатхонаси яқинида фиръавн Рамзес II ҳайкалининг юқори қисмини топди. Бу ҳақда Миср қадимий ёдгорликлар бўйича вазирлиги маълумотларига асосланиб «РИА Новости» хабар берди.
Рамзес Иккинчининг ҳайкали пушти гранитдан ишланган бўлиб, у куч, ҳаётий қувват ва яширин руҳ рамзи ҳисобланади», — дейди қадимий ёдгорликлар масалалари бўйича олий кенгаш бош котиби Мустафа Вазири.
Унинг сўзларига кўра, аввалроқ ҳам III сулола фиръавнлари ҳайкаллари топилган, бироқ улар ёғочдан ясалган эди.
Топилган ҳайкалнинг баландлиги 105, эни 55 сантиметрни ташкил этади. Ҳайкалнинг боши устида кўтарилган қўллар акс этган, бу эса куч ва ҳаётий қувватни акс эттиради.
Фиръавн ҳайкали хусусий ердан топилган бўлиб, ер эгаси декабрь ойи бошида яширин равишда қазилма ишларини олиб боргани учун туризм полицияси томонидан ҳибсга олинган.
Қайд этилишича, топилма реставрация қилиш учун очиқ осмон остида жойлашган энг яқин музейга жўнатилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?