Туркия АҚШга Анқарага Patriot ракетага қарши мудофаа тизимини сотиш таклифи билан чиқди, деб маълум қилди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу.
"Туркия АҚШ ҳали ҳам бизнинг иттифоқчимиз эканлигига ва биз ҳам аввалгидек унинг иттифоқчиси бўлиб қолганимизга ишонади. Россия билан С-400 сотиб олиш бўйича келишувимизни ҳеч ким бекор қилолмайди. Россиянинг таклифи фойдалироқ эди ва биз буни қабул қилдик. Ҳозирда АҚШдан Patriot тизимини сотиб олишга тайёрмиз, уларнинг жавобини кутяпмиз", - деди Човушўғлу.
У С-400 етказиб берилгани учун АҚШ томонидан санкция қабул қилингудек бўлса, Туркия бунга жавоб қайтаришга мажбур бўлишини айтди.
Аввалроқ Човушўғлу Анқара Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимларини сотиб олгани учун АҚШ санкция жорий этадиган бўлса, Туркия америкалик ҳарбийлар учун ўзининг Инжирлик авиабазасини ёпиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини айтганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди