10:50 / 25.01.2020
5 213

Туркияда кучли зилзила юз берди (фото, видео)

Туркияда кучли зилзила юз берди (фото, видео)
Фото: Anadolu Agency
Туркиянинг шарқида кучли зилзила юз бериши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркиянинг фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бўйича бошқармаси (AFAD) маълум қилди.

Таъкидланишича, 13 киши Элязиғ, 4 киши Малатя ва бир киши Диёрбакир вилоятларида ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 651 киши жароҳатланган.

AFAD маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 6,8 баллни ташкил қилган. Зилзила Элязиғ вилоятининг Сивриж шаҳрида 24 январь соат 20:55 да қайд қилинган. Зилзила ўчоғи 10 км ер остида бўлган. Зилзиладан кейин 2,7 дан 5,4 магнитудагача 118 та афтершок қайд қилинган.

Ушбу зилзила Туркияда 500 мингга яқин одамга таъсир қилган.
Маълум қилинишича, зилзила оқибатида биноларга шикаст етган. Воқеа жойига қидирув-қутқарув хизматларининг мингга яқин ходими жўнатилган.

Ер ости силкинишлари Сурия, Ливан, Ироқ ва Эрон ҳудудида ҳам сезилган.
Туркияда кучли зилзилалар бўлиб туради. 1999 йилда Измит шаҳрида рўй берган 7,6 балли ер ости силкиниши оқибатида 17 минг киши ҳалок бўлганди.

Бугунги зилзиладан жабрланган ҳудуд пойтахт Анқарадан 550 километр шарқда жойлашган. Бу ҳудудда аҳоли сийрак яшайди ва шу туфайли талофатлар ҳақидаги маълумотлар узилишлар билан келмоқда.

Сивриж шаҳрида 4 мингга яқин киши яшайди, Тигр дарёси манбаси бўлган Ҳазар кўли ёқасида жойлашган бу шаҳар туристлар орасида машҳур ҳисобланади.




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда кучли зилзила юз берди (фото, видео)