18:30 / 26.01.2020
4 095

Туркиядаги зилзила оқибатида жабрланганлар сони 1200 дан ошди

Туркиядаги зилзила оқибатида жабрланганлар сони 1200 дан ошди
Фото: Anadolu AA
Туркия шарқида юз берган зилзила оқибатида жабрланганлар сони 1243 кишига етди. Бу ҳақда Туркиянинг фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бўйича бошқармаси (AFAD) маълумотларига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

Агентликнинг маълумотига кўра, энг кўп жабрланганлар Элязиг (843) ва Малатья (226) вилоятларида бўлган. Бундан ташқари, Диёрбакир, Шонлиурфа, Адияман, Қаҳрамонмараш, Ботмон вилоятларида ҳам жабрланганлар бор.

Табиий офат юз берган ҳудудда 3,7 мингга яқин қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Қайд этилишича, зилзила натижасида 30 та бино вайрон бўлган ва 81 та бинога кучли зарар етган.
Маълумот учун, Туркияда 25 январь, якшанба куни 6,8 магнитудали зилзила юз берди. Зилзила оқибатида 20 киши ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркиядаги зилзила оқибатида жабрланганлар сони 1200 дан ошди