
АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий хизматчиларига қўйиладиган дресс-код талаблари соддалаштирилди.
Янги тартибга асосан, эндиликда мусулмонлар ва сикхларга соқол ўстириш, рўмол ва дастор ўрашга рухсат берилади.
Шу билан бирга, қоидаларда ҳарбий хизматчининг ташқи кўриниши «озода ва консерватив» бўлиши кераклиги белгилаб қўйилган. Киши ўзига қарай олмаслиги эҳтимоли бўлган муайян шарт-шароитлар бундан мустасно.
Таъкидланишича, АҚШ ҲҲКнинг баъзи ҳарбий қисмларида янги тартиб амал қила бошлаган. Телеканал ўз сайтида бошига дастор ўраган учувчи суратини илова қилган:

Нью-Жерсидаги McGuire-Dix-Lakehurst базаси хизматчиси
Фото: Harmeet Kaur /CNN - 2019 йил, декабрь «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар