
Туркиянинг Диёрбакир туманида ҳимматли сирли шахс туманнинг барча аҳолисининг маҳаллий озиқ-овқат дўконидаги қарзларини тўлади. Бу ҳақда NTV Turkiya хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, номаълум шахс дўконга келиб, сотувчига барча маҳаллий аҳолининг қарз дафтарчасига ёзилган қарзларини тўламоқчи эканини айтади.
У 12,5 минг турк лирасини (2 минг доллардан зиёд) тўлаган. Сўнгра қарзлар ёзилган саҳифаси йиртиб олиб, ёқиб юборган.
Сотувчининг сўзларига кўра, кўпчилик улар энди қарздор эмасликларига дарҳол ишонишмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар