
Фото: Al Jazeera
Арманистон Эронда коронвирус инфекцияси тарқала бошлангани муносабати биан, ислом республикаси билан чегарасини ёпди ва ушбу мамлакат билан авиақатновларни икки ҳафтага тўхтатади. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Туркия ҳукумати ҳам худди шундай чоралар кўришини маълум қилган. Афғонистон ва Грузия Эрон билан авиақатновларни тўхтатган, Покистон эса худди Арманистон ва Туркия каби Эрон билан чегарани вақтинча ёпган.
Эронда COVID-19 инфекцияси тарқалиши оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 43 киши касалланган. Яна саккиз киши ушбу касаллик сабаб вафот этган. Шундай қилиб Эрон коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича жаҳонда Хитойдан сўнг иккинчи мамлакатга айланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар