18:27 / 25.02.2020
3 557

Францияда коронавирусга чалинган беморлар даволанишга муваффақ бўлди

Францияда коронавирусга чалинган беморлар даволанишга муваффақ бўлди
Фото: Vox
Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран коронавирус ташхиси қўйилган беморлар даволанишга муваффақ бўлганини маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости»га таяниб Дарё.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, Францияда коронавирус билан касалланиш бўйича 12 та ҳолат аниқланган, бир бемор вафот этган.

«Франция ҳудудида коронавирусга чалинган бошқа одам йўқ. Вирус энди тарқалмаяпти. Лионда шифохонага олиб келинган сўнгги бемор ҳам даволаниб бўлди. У энди хавф туғдирмагани сабаб уйига қайтди», — дейди Веран.

Аввалроқ Францияда хитойлик 80 ёшли сайёҳ оламдан ўтгани ҳақида хабар берилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда ўтган бир сутка давомида COVID-19 коронавируси оқибатида вафот этганлар 71 кишини ташкил этиб, жами вафот этганлар эса 2663 кишига етган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Францияда коронавирусга чалинган беморлар даволанишга муваффақ бўлди