06:30 / 29.02.2020
3 606

Эрдўған Москвага боради

Эрдўған Москвага боради
Фото: Mikhail Klimentyev / REUTERS
Кремль Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған учрашувини ташкиллаштириш устида иш олиб бормоқда, деб маълум қилди Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков.

Унинг сўзларига кўра, икки давлат етакчилари учрашуви 5 ёки 6 март куни Москвада ўтказилади.
Аввалроқ Путин ва Эрдўған юзма-юз учрашишга келишиб олгани хабар қилинганди.

5 март куни Истанбулда Эрдўған, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркель ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

Суриянинг Идлиб провинциясида жиддий эскалация юзага келган: пайшанба куни кечқурунги ҳаво ҳужуми оқибатида Туркия армиясининг камида 33 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Туркия томони ҳаво зарбалари «Сурия режими» ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан йўлланганини маълум қилган. Суриянинг бош иттифоқчиси Россия ҳужум нишонига тушиб қолган туркиялик ҳарбийлар «террорчилар орасида бўлгани»ни маълум қилган. Туркия буни инкор этган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған Москвага боради