17:23 / 05.03.2020
2 622

Москвада Путин ва Эрдўғаннинг юзма-юз учрашуви бошланди

Москвада Путин ва Эрдўғаннинг юзма-юз учрашуви бошланди
Фото: Михаил Метцель/ТАСС
Москвада Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида музокара бўлиб ўтмоқда.
Учрашув аввалида Россия раҳбари Сурияда турк ҳарбийларининг ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия билдирди ва Идлибдаги вазият бевосита мулоқотни талаб қилишини айтди.
ар доимгидек, гаплашадиган мавзумиз бор, ҳозир эса Идлибдаги вазият шунчалик кескинлашдики, бу бизнинг бевосита шахсий мулоқотимизни талаб қилади.

Учрашувимиз аввалида Суриядаги ҳарбий хизматчиларингиз ҳалок бўлгани муносабати билан яна бир бор чуқур таъзиямни билдираман. Инсонларнинг ҳалок бўлиши ҳамиша улкан фожиадир. Афсуски, телефон орқали мулоқотимизда айтганимдек, ҳеч ким, жумладан, суриялик ҳарбийлар ҳам уларнинг жойлашган ўрни ҳақида билмаган.

Сиз истаганингиздек, юзма-юз суҳбатимизни бошлашга тайёрмиз, сўнгра, зарурат туғилса ёнимиздаги ҳамкасбларимиз ҳам қўшилиши мумкин
", — деди Путин.

Эрдўған ўз навбатида, асосий вазифа Москва ва Анқара ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш эканлигини айтди.
"Ҳозир муносабатларимиз юқори нуқтага келган паллани бошдан кечирмоқдамиз. Бу шубҳасиз, мудофаа саноатига ҳам, савдо муносабатларига ва бошқа нарсаларга ҳам тааллуқли. Биз энг катта вазифа муносабатларимизни кучайтириш ва ривожлантиришдан иборат деб ҳисоблаймиз.

Шубҳасиз, Идлиб музокаралари муносабати билан ўтказиладиган бугунги учрашувимиз катта аҳамиятга эга. Дарҳақиқат, ҳозир Идлибда вазият жуда кескин. Бугун бутун дунё ўз нигоҳини бу ерга (Москвага) қаратган. Бугун амалга ошириладиган қадамларимиз ва қабул қилинадиган қарорларимиз вазиятни шубҳасиз енгиллаштиради деб ҳисоблайман
”, деди Туркия президенти.

Бундай вазият такрорланмаслиги ва бу сиз билан биз қадрлайдиган Россия-Туркия муносабатларига путур етказмаслиги учун бугун сиз билан бутун ҳолатни гаплашиб олишимиз керак”, - деди Путин.

Москвага ташрифи олдидан Ражаб Тоййиб Эрдўған Владимир Путин билан музокаралардан сўнг Идлибда ўт очиш тўхтатилишини кутаётганлигини айтганди.
Москвага Туркия президенти билан бирга мамлакат ички ва ташқи ишлар, ғазна ва молия вазирлари ҳамда миллий разведка ташкилоти раҳбари келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада Путин ва Эрдўғаннинг юзма-юз учрашуви бошланди