18:50 / 05.03.2020
2 295

Туркия қочқинларнинг Туркияга қайтарилишига тўсқинлик қилиш учун махсус кучларни жалб этди

Туркия қочқинларнинг Туркияга қайтарилишига тўсқинлик қилиш учун махсус кучларни жалб этди
Фото: REUTERS / Cansu Alkaya
Суриянинг Идлиб провинциясида авиазарбалар натижасида 30 нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлганидан сўнг Туркия ЕИ билан чегарани очишга қарор қилди.
Анқара грециялик чегарачиларга қочқинларни Туркия ҳудудига қайтиришларига тўсқинлик қилиш учун махсус полиция кучларининг мингга яқин ходимини сафарбар этди. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу маълум қилди.

"Грецияга биргина Эдирнедан 139070 нафар қочқин ўтди. Греция 4,9 минг нафарини Туркияга қайтаришга уринди. Чегарадаги тўқнашувлар натижасида 164 нафар қочқин жароҳатланди, улар ҳозир касалхонада", - деди Сўйлу NTV телеканали эфирида.
Унинг сўзларига кўра, Афинанинг Туркиядан Грецияга келган қочқинлар сони тўғрисида берган маълумоти ҳақиқатга мос келмайди.

Ўтган ҳафтада Туркия мигрантларнинг янги тўлқинини тутиб тура олмаслигини билдириб, қочқинлар учун ЕИ билан чегараларини очиб юборганини маълум қилди. Шундан сўнг минглаб мигрантлар Европага ўтиш илинжида Греция чегарасига ёпирилди.
Эрдўған Суриянинг Идлиб провинциясида авиазарбалар натижасида 30 нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлганидан сўнг чегарани очишга қарор қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия қочқинларнинг Туркияга қайтарилишига тўсқинлик қилиш учун махсус кучларни жалб этди