23:38 / 14.03.2020
3 313

Туркияга 14 мамлакат фуқаролари кириши тақиқланди

Туркияга 14 мамлакат фуқаролари кириши тақиқланди
Фото: Anadolu
Туркия портларига кираётган барча хориж кемалари охирги марта тўхтаган 10та порти ёзилган рўйхатни тақдим этиши керак.
Туркия 14 мартдан бошлаб Германия, Испания, Норвегия, Франция, Австрия, Дания, Швеция, Бельгия ва Нидерландия фуқароларига мамлакатга киришни тақиқлади.

«Анадолу» агентлигининг ёзишича, Туркия февралда Хитой, Эрон, Ироқ, Жанубий Корея ва Италия билан авиақатновларни тўхтатганди.
Тақиқ 17 апрелга қадар амал қилади.
Бундан ташқари, кейинги 14 кун давомида юқорида санаб ўтилган давлатларда бўлган учинчи давлат фуқароларига ҳам Туркия ҳудудига кириш тақиқланади.

Шунингдек, Туркиядан кўрсатиб ўтилган давлатларга чиқиш ҳам вақтинча тўхтатилади. Шу билан бирга Германия, Испания, Франция, Австрия, Норвегия, Дания, Швеция, Бельгия ва Нидерландия фуқароларининг Туркияни тарк этишларини чеклаш кўзда тутилмаган.

Туркия портларига кираётган барча хориж кемалари охирги марта тўхтаган 10та порти ёзилган рўйхатни тақдим этиши керак. Агарда кемалар сўнгги 14 кун ичида Хитой, Эрон, Италия, Германия, Швеция, Нидерландия, Франция, Испания, Дания, Норвегия, Бельгия, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, Ҳонгконг ва Сингапур портларида бўлган бўлса ёки бу мамлакатлар фуқароларини ташиган бўлса, зарур чоралар кўрилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияга 14 мамлакат фуқаролари кириши тақиқланди