07:00 / 19.03.2020
2 905

Актёр Жаред Лето 12 кун цивилизациядан узоқда яшади ва «буткул бошқа дунё»га қайтди

Актёр Жаред Лето 12 кун цивилизациядан узоқда яшади ва «буткул бошқа дунё»га қайтди
Фото: Esquire
«Орзу ҳақида реквиэм» (Requiem for a Dream), «Александр» фильмларидаги роллари билан юлдузликка эришган Жаред Лето ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали COVID-19 коронавируси борасидаги вазият бу қадар кескин тус олганидан бехабар қолганини тан олди, деб хабар беради «Кинопоиск»га таяниб Дарё нашри.

Актёр ва мусиқачи 12 кун олдин саҳрога медитация учун йўл олгани ва ўзини ташқи дунёдан бутунлай узиб қўйганини сўзлаб берган. Уйга қайтгач, ўзини ўзи изоляциялаган ва мулоқотлардан қочаётган одамлардан иборат «мутлақо бошқа дунё»га келиб қолган.

«12 кун олдин саҳрода тинч медитацияни бошлаган эдим. Биз тўлиқ изоляцияланган эдик. Ҳеч қандай телефон, бошқа алоқа воситалари ишлатилмади. Комплексдан ташқарида содир бўлаётган воқеалар ҳақида тасаввурга ҳам эга эмас эдик.

Кеча эса мутлақо бошқа дунёга келиб қолдик. Бутунлай ўзгарган дунёга. Юмшоқроқ айтганча, «мия портлаб кетди». Дунёнинг турли нуқталаридаги дўстларим ва яқинларимдан хабарлар келмоқда ва бой берган нарсаларим билан танишмоқдаман. Барчага ижобий энергия нурларини юборяпман. Ичкарида, хавфсизликда қолинг», — деб ёзади актёр.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Актёр Жаред Лето 12 кун цивилизациядан узоқда яшади ва «буткул бошқа дунё»га қайтди