11:30 / 22.03.2020
2 872

Туркияда ёши 65дан ошган шахсларнинг кўчага чиқиши тақиқланди

Туркияда ёши 65дан ошган шахсларнинг кўчага чиқиши тақиқланди
Фото: Reuters
Охирги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 670 нафарга етган.
Туркия ҳукумати коронавирус юқтириш хавфи сабабли ёши 65дан ошган шахсларнинг кўчага чиқишини тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги хабар берди.

"Якшанба соат 00.00дан бошлаб ёши 65дан ошган ҳамда сурункали касалликлари бўлган шахсларнинг кўчага чиқиши ва паркларда, боғларда ҳамда шунга ўхшаш очиқ майдонларда сайр қилиш тақиқланади", - дейилади хабарда.

Охирги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 670 нафарга етган.
11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 коронавирусини пандемия деб эълон қилди. Бутун дунё бўйича 234 мингдан ортиқ киши бу касалликка чалинди, 10 мингга яқин киши вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда ёши 65дан ошган шахсларнинг кўчага чиқиши тақиқланди