23:10 / 24.03.2020
4 039

Минглаб одамлар уйи балконидан турган ҳолда коронавирусга қарши курашаётган шифокорларни олқишлади (видео)

Минглаб одамлар уйи балконидан турган ҳолда коронавирусга қарши курашаётган шифокорларни олқишлади (видео)
Фото: Reuters
Коронавирус пандемияси ҳукм сураётган ҳозирги шароитда ҳаётини хавф остига қўйиб, беморларни даволаётган шифокорлар ҳақиқий маънода замон қаҳрамонларига айланди. Ижтимоий тармоқларда шифокорларни қўллаб-қувватлашга оид чақириқлар, челленжлар тобора кўпаймоқда. Хусусан, Туркия ва Ҳиндистонда одамлар оммавий равишда уй балконига чиқиб, чапак чалиб, мусиқа асбобларидан фойдаланиб ёки идишларни тақиллатиб шифокорларга миннатдорчилик билдирмоқда.

Фото: «Milliyet.com.tr»
Бир вақтда уйи балконига чиқиб, шифокорларни қўллаб-қувватлаган аҳолига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам қўшилди. У рафиқаси билан балконда туриб, шифокорларга миннатдорчилик билдирди. «Коронавирус билан курашаётган тиббиёт ходимларига ўзим, оилам ҳамда миллатим номидан мииннатдорчилик билдираман. Фидокор қаҳрамонларимизни олқишлайман», — дейди Туркия президенти.

Шунингдек, Туркиянинг кўплаб таниқли актёрлари ҳам шифокорларга ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирди.
«Тиббиёт ходимларини чин кўнгилдан олқишлаймиз, яхшиям сиз борсиз», — деб ёзади таниқли актёр Бурак Ўзчивит.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда 24 март ҳолатига кўра 1,5 мингта коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилган, 37 киши вафот этган.
Ҳиндистонликлар ҳам замон қаҳрамонларини олқишлаш учун бир вақтда уйи балконига чиқди.

Фото: Reuters
Таниқли ҳинд актёрларининг Instagram’даги саҳифаларида ушбу ҳолат акс этган видеолар жойлаштирилди. Хусусан, Амитабҳ Баччан ўғли Абҳишек, келини Айшвария Рай, қизи Швета ва набираси билан бирга уйи балконида турган ҳолда шифокорларга эҳтиромини намойиш этди.

Таниқли кинорежиссёр Каран Жоҳар эса оиласи билан айни қийин вазиятда ҳинд халқининг бирдамлигини олқишлашини ёзиб қолдирди. «Қўрқинчли вирусни юқтирганларга хизмат кўрсатаётган ва бошқаларни ушбу касалликдан ҳимоя қилаётган шифокорларни олқишлайман», — деб ёзади режиссёр.

View this post on Instagram

Happy Mother’s Day ...❤️

A post shared by Gauri Khan (@gaurikhan) on


«Мен бугун соат 17:00 да шифокорларни олқишлаш учун балконга чиқа олмадим, чунки ҳозир Лос-Анжелесдаман. Фурсатдан фойдаланиб, Ҳиндистонда коронавирусга қарши курашаётган барча ходимлар, хусусан, шифокорлар, полициячилар, ҳукумат вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман», — дейди таниқли ҳинд актрисаси Прити Зинта.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Минглаб одамлар уйи балконидан турган ҳолда коронавирусга қарши курашаётган шифокорларни олқишлади (видео)