11:39 / 23.04.2020
2 983

Туркияда бутун бир орол сотувга қўйилди

Туркияда бутун бир орол сотувга қўйилди
Фото: «Bing.com»
Туркияда Эгей денгизида жойлашган Кучук-Орак ороли сотувга қўйилди, дея хабар берди «Hurriyet Daily News».
Майдони 22,6 гектардан иборат орол Бодрум курорт шаҳридан унча узоқ бўлмаган Мугла провинциясида жойлашган.

Бу жой коронавирус пандемиясига қадар сайёҳлар орасида жуда машҳур бўлган. У ерга ҳар куни сайр қилувчи қайиқлар келиб туришган.
Оролнинг ҳудудида майдони 500 квадрат метр келадиган ҳашаматли вилла ҳамда 150 квадрат метрдан иборат яна битта бино бор, деб ёзади «Sozku» портали. Шунингдек, оролда 350 та дарахтдан иборат зайтунзор бор.

Бу қўриқланувчи табиий ҳудуд бўлиб, у ерда янги иморатлар солиш тақиқланади.
Эгалари оролни 125 миллион турк лирасига сотишни мўлжалламоқда (тахминан 18 миллион доллар).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда бутун бир орол сотувга қўйилди