date
views 4 273

Машҳурлар карантинда (фото+видео)

Машҳурлар карантинда (фото+видео)
Машҳурлар карантин вақтида мухлисларини зериктирмасликка ҳаракат қилмоқда. 23 апрель куни ҳам улар ўзларининг Instagram’даги саҳифаларига турли хил қизиқ видео ва фотопостлар жойлади.

23 апрель куни Туркияда миллий суверенитет ва болалар байрами нишонланмоқда. «Фазилат хоним қизлари» сериали юлдузи Алп Навруз шу кун муносабати билан болаларга мўлжалланган унсиз ва шакарсиз печеньелар пиширди.

Сериалнинг яна бир юлдузи Дениз Байсал эса байрам табриги сифатида фолловерларига турмуш ўртоғи билан қўшиқ куйлаб берди.

Таниқли хонанда Таркан ҳам болалар байрами муносабати билан Instagram’даги саҳифасига рафиқаси ва қизи билан тушган суратини жойлади.

Араб оламидаги энг таниқли хонандалардан бири Ненси Ажрам қизи Элланинг туғилган куни муносабати билан Instagram’даги саҳифасига янги пост жойлаштирди. «Дунёдаги энг чиройли қиз, Элла! Туғилган кунинг билан! Сен менинг бахтимсан», — деб ёзади хонанда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Машҳурлар карантинда (фото+видео)