06:26 / 02.05.2020
3 117

«Менда уй бўлмайди». Илон Маск барча мулкларини сотишини маълум қилди

«Менда уй бўлмайди». Илон Маск барча мулкларини сотишини маълум қилди
Фото: Steve Nesius / Reuters
Америкалик бизнесмен, Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск ўзига тегишли барча мулкларни сотишини маълум қилди. У бу ҳақда Twitter саҳифасида билдирди.

«Менда уй бўлмайди», — деб ёзди Маск.
Маск бундан ташқари, Жим Уайлдернинг (Жером Силберман, «Вилли Вонка ва шоколад фабрикаси» фильмида бош роль ижрочиси, 2016 йилда вафот этган) уйини сотмаслигини, акс ҳолда «руҳидан айрилиши»ни ёзди.
Унинг қўшимча қилишича, Tesla акциялари ортиқча қиммат. Ана шу баёнотдан сўнг Tesla акциялари нархи 7,1 фоизга, 711,5 долларгача тушиб кетди.

Аввалроқ Маск ва АҚШ қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси келишув имзолаганди. Унга кўра, Маск твиттерда Tesla юристларининг розилигисиз компания тўғрисида ёзмайди.
У шу билан бирга 20 миллион доллар жарима тўлаган ва Tesla директорлар кенгаши раислигини уч йилга тарк этганди.

Илон Маск Ер юзининг барча нуқтасига сифатли интернет етказиб бериш бўйича Starlink лойиҳасини амалга оширмоқда. Унинг дастлабки қиймати 10-12 миллиард долларга баҳоланган. Баъзи манбаларда эса лойиҳанинг 40 миллиард долларга тенг экани айтилган.

Starlink дунёнинг ярми шаҳарлардан ташқарида яшашини инобатга олиб, сайёрага тенг тақсимланадиган сифатли интернет провайдер яратишни мақсад қилган.

Starlink лойиҳаси доирасида орбитага 12 мингдан 30 мингтагача сунъий йўлдош олиб чиқиш мўлжалланган. Улар уч қават бўлиб Ерни ўраб олади ва шу тариқа бутун дунёга сифатли интернет етказиб беришни таъминлайдиган провайдер учун «сунъий йўлдошлар армияси» пайдо бўлади. Ҳозиргача уларнинг 420 донаси орбитага жойлаштирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Менда уй бўлмайди». Илон Маск барча мулкларини сотишини маълум қилди