19:07 / 09.05.2020
4 392

Футболчи 5 ёшли ўғлини ўлдирганини тан олди

Футболчи 5 ёшли ўғлини ўлдирганини тан олди
Фото: «Takagazete.com.tr»
Туркиянинг «Бурса Йилдирим Спор» ҳаваскорлик клубида тўп сурувчи футболчи Жевхер Токташ 5 ёшли ўғлини ўлдирганини тан олди. Бу ҳақда «Sabah» хабар берди.

Туркия суперлигаси клубларидан бирининг собиқ ўйинчиси бола ўлимидан 11 кун ўтиб қилмишини тан олган. Токташнинг ўғли COVID-19 гумони билан шифохонага ётқизилган. Боланинг иситмаси чиқиб, йўтала бошлагандан сўнг 32 ёшли спортчи «Тез ёрдам» чақирган ва ўзи ҳам ўғли билан шифохонага йўл олган.

23 апрель куни Жевхер шифокорларни палатага чақириб, ўғли нафас олишга қийналаётганини айтган. Тиббиёт ходимлари боланинг ҳаётини сақлаб қолишолмаган. Улар коронавирус инфекцияси билан оғриган беморларга хос аломатларни ҳисобга олиб айнан касаллик футболчи ўғлининг ўлимига сабаб бўлган, деган хулосага келишган. Кейинчалик Токташнинг ўзи полицияга мурожаат қилиб, айбига иқрор бўлган.

Спортчининг сўзларига кўра, палатада ёлғиз қолишганида ўғлини ёстиқ билан бўғиб ўлдирган. У ўз хатти-ҳаракатини болани ҳеч қачон ёқтирмагани билан изоҳлаган. Шу билан бирга, Жевхер ўзида руҳий касаллиги борлигини рад этган.

Полиция Токташни ҳибсга олди — спортчи қотиллиги учун суд олдида жавоб берадиган бўлди. У умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин. Бундан ташқари, расмийлар ўғлининг жасадини текшириш учун эксгумация қилишга қарор қилди.

Токташ «Хажеттепе» клуби шарафини ҳимоя қилган. Унинг таркибида Туркия олий футбол дивизионида — Суперлига доирасида еттита учрашув ўтказган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Футболчи 5 ёшли ўғлини ўлдирганини тан олди