12:31 / 23.05.2020
2 764

Twitter асосчиси бутун бойлигини хайрия қилишни режалаштирмоқда

Twitter асосчиси бутун бойлигини хайрия қилишни режалаштирмоқда
Фото: AFP /PRAKASH SINGH
Twitter асосчиси Жек Дорси бутун бойлигини хайрия қилишни режалаштирмоқда. У бу ҳақда YouTube’да сиёсатчи ва тадбиркор Эндрю Янгга берган интервьюсида маълум қилди.

Мен ўз компанияларим, шахсий хайрияларим орқали ёрдам бериш учун барча ишни қилаётганимга ишончим комил бўлишини истайман. Мен ҳаётим давомида барча пулларимни бу мақсадларга ажратмоқчиман. Мен тириклигимда ўзгаришлар гувоҳи бўлмоқчиман”, деб айтган Дорси.

Айни вақтда бойлиги 4,7 млрд долларга баҳоланувчи тадбиркор турли ташкилотларга 85 млн доллардан кўпроқ маблағ йўналтирган. У ўз хайриялари ҳақида Google-документ орқали очиқ ҳисобот бериб боради. Унинг таъкидлашича, у хайрия жамғармасини харажатлардан қочиш учун ташкил этмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Twitter асосчиси бутун бойлигини хайрия қилишни режалаштирмоқда