
Фото: DPA
Туркия SARS-CoV-2 тарқалишига қарши курашиш доирасида жорий этилган карантин чораларини юмшатишга киришди. 1 июндан мамлакатдаги ресторан, музей, кутубхона ва бозорлар ниқоб тақиш ва ижтимоий масофаланиш қоидаларига риоя қилган ҳолда яна мижозларни қабул қила бошлади.
Истанбулдаги дунёга машҳур Лалели бозори беш юз йилдан ортиқ тарихи давомида биринчи марта узоқ вақт ёпиқ турди. Пандемиягача кунига 150 мингга яқин киши ташриф буюрган бозор 23 мартда ёпилганди.
Шунингдек, парк ва пляжлар ҳам очилди. Аммо барлар ва тунги клублар ҳозирча ёпиқ туради.
Бундан ташқари, мамлакат ичидаги авиарейсларга ҳам рухсат берилди. Йўловчилар самолётга чиқишдан олдин махсус мобиль илова орқали соғлом эканликлари тўғрисида код олишлари керак бўлади. Бошқа мамлакатларга парвозлар 10 июндан кейин амалга оширилиши кутилмоқда.
Туркияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар 163,9 мингдан ошган, 4540 киши вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар